Орзусини муҳожирликка алмашган аёл

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Муҳожирлик Гулчеҳранинг тақдирида ёзилган экан. У мана 13 йилдирки Москвада меҳнат муҳожири сифатида яшамоқда. Ҳар йили Ўзбекистонга бир ярим, икки ойга таътилга келадиган Гулчеҳра қачон бутунлай қайтишини билмайди. Минглаб муҳожирлар каби унинг ҳам орзу-умидлари, ниятлари, қувонч ва қайғулари бор.