Озодлик манбалари: Саида Мирзиёева президент администрациясининг амалдаги раҳбарига айланмоқда
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Озодликнинг ҳукуматдаги манбаларига кўра, Саида Мирзиёева Ўзбекистон президентининг биринчи ёрдамчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, бу Ўзбекистон президентининг янгиланган администрациясида энг юқори лавозим ҳисобланади.