"Уларга фермер устидан ҳукмронлик керак" - кластерлар пахта пулини бермаяпти
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистонлик фермерлар 2023 йил пахта ҳосилини кластерга топшириб бўлганига қарийб уч ой бўлди. Кластер билан тузилган шартномага кўра, фермер 31 декабргача пахта пулини тўлиқ олиши шарт. Аммо, Ўзбекистондаги кластерларнинг аксарияти фермерларга пахта пулини тўлай олмаяпти.