Блогерлар “ови” давом этмоқда
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
28 февралда Қарши шаҳар судининг ёпиқ суд мажлисида уч блогер — Наргиза Келдиёрова, Дилдора Ҳакимова ва Шукурулла Парпиевни қамоққа олишга санкция берилди. Айбланувчилар қариндошларига кўра, блогерларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тузоқ қўйилиб, сохта жабрланувчилар ясалган.