ЭКСКЛЮЗИВ: Prague Masters ғолиби Нодирбек Абдусатторов билан суҳбат
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чехия пойтахтида Prague Masters шахмат фестивали ғолиби бўлди. Динамик рейтингда у амалдаги жаҳон чемпиони Дин Лижендан ҳам бир поғона юқорилаб, 4-ўринга чиқди. Бу ўзбек шахмати тарихида кўрилмаган улкан ютуқ. Рустам Қосимжонов 11-ўринни эгаллаган.