Enter Engineering. Кўпмиллиардлик лойиҳаларни олган ширкат ишчиларига ойлик бермаяпти
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистонда ҳукуматнинг йирик пудратчиси Enter Engineering ширкати ишчилари сўнгги кунлар ичида кетма-кет намойиш қилди. Ширкат 50 мингдан зиёд ишчисининг маошини 4 ойлаб кечиктиргани норозликка сабаб бўлмоқда. Исёнчи ишчилар орасида 12000 қозоғистонлик, ҳиндистонлик, туркиялик ва россиялик бор.