1000 дан ортиқ хусусий боғча банкротлик ёқасида

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ўзбекистонда давлат билан шериклик асосида ташкил этилган мингдан ортиқ хусусий боғча бугун эрта-ёпилиши мумкин. Боғчага келадиган болани онлайн "йўқлама" қиладиган "Реал Софт" дастурининг хатоси туфайли минглаб тадбиркор уч ойдан буён субсидиядан кесилган ва тарбиячиларнинг маоши тўхтатиб қўйилган.