"Вагнер ХҲШ" нинг уч минг собиқ жангариси Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга амалда бўйсунувчи "Аҳмат" махсус бўлинмасига боради. Бу ҳақда Қодиров ўзининг Телеграм-каналида хабар қолдирди. Унинг сўзларига кўра, аллақачон Россия Мудофаа вазирлиги билан бу борада келишилган.
Вагнерчилар у эрда ХҲШ ҳужум отрядининг собиқ қўмондони, Ратибор лақаби билан танилган Александр Кузнецов қўмондонлиги остида алоҳида полк тузадилар. Янги бўлинманинг ҳуқуқий тузилиши қандай бўлиши изоҳланмаган.
Аввалроқ Кузнецов захирадаги подполковник бўлгани хабар қилинган эди. У гуруҳ ташкил этилгандан бошлаб “Вагнер”да хизмат қилган, Судан, Сурия ва Ливиядаги ёлланма операцияларда қатнашган ва унинг қўмондонлиги остидаги отряд Украинада жанг қилган.
Хабар қилинишича, президент Владимир Путин унга ёпиқ фармон билан Россия Қаҳрамони унвонини берган, лекин бу маълумот расман тасдиқланмаган.
2023 йилда "Вагнер" асосчиси Евгений Пригожин ва Рамзан Қодиров ўртасидаги можаро пайтида Кузнецов “Ахмат” ҳақиқий жанговар ҳаракатларда иштирок этмаётганига ишора қилган эди.