Россиянинг Туапсе шаҳридаги оммавий муштлашувда иштирок этган ўзбекистонлик 15 нафар фуқаро мамлакатдан чиқариб юборилади. Бу ҳақда Краснодар ўлкаси прокуратурасининг матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Хабарномага мувофиқ, ҳодиса 24 апрель куни содир бўлган — маиший характерга эга бўлган жанжал оммавий муштлашувга айланиб кетган.
“Қайд этилган шахслар нефтни қайта ишлаш заводида иш юритувчи ташкилот ходимлари бўлиб ҳисобланади”, дейилган прокуратура хабарномасида.
Россиялик ҳуқуқ-тартиботчиларга кўра, муштлашувда қатнашаётгани айтилаётган ўзбекистонликларнинг ҳаммаси маъмурий жавобгарликка тортилган, уларни Россиядан бадарға қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.