Украинадаги урушда асирга олинган ўзбекнинг яқинлари ёрдам изламоқда

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Украинадаги урушда асир олинган қирғизистонлик ўзбек Алишер Турсуновнинг яқинлари уни ватанига қайтаришда Қирғизистон ҳукуматидан ёрдам сўрамоқда. Россияда бедарак йўқолган Турсуновнинг асирдалиги ҳақида ютубдаги видео орқали маълум бўлган. Видеода уни украин ҳарбийлари сўроқ қилаётгани акс этган.