Ўзбек ипакчилик саноати кимга фойда келтиряпти?
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистонда шу кунларда пилла ҳосилини йиғиш мавсуми авжида. Маҳаллий нашрлар жойларда пилла режаси бажарилгани ҳақида хабарлар бермоқда. Аммо пилла етиштиришнинг машаққати, фермерларнинг ипак қурти боқишга мажбурланаётгани, меҳнатга яраша ҳақ тўланмаётгани парда ортида қолмоқда.