Мирзиёев кластерлари: “Чўкаётган кластер фермерни ҳам ўзи билан тортиб кетмоқда”
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбекистонда президент Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган кластерлар бирин-кетин банкрот бўлишда давом этяпти. Улар шунчаки ўз танасига банкрот бўлмаяпти, балки юзлаб фермерни ҳам ўзи билан бирга жарга тортиб кетмоқда. Фермерлардан сотиб олган пахта ва ғалла пулини йиллардан буён тўлолмаяпти.