Рустам Ҳусаинов: “Тўй кеча”сини айтсам кейин танишади
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Бундан 30 йил аввал ижро қилинган “Тўй кечаси” халқ орасида оммалашиб, ўшлик қўшиқчи Рустам Ҳусаинов номини элга танитди. Аммо у айни машҳурлик даврида санъатни тарк этди. Орадан 18 йил ўтиб, Рустам Ҳусаинов яна қўшиқ айта бошлади. Ундан энг кўп сўралган қўшиқ эса яна “Тўй кечаси” бўлмоқда.