"Дефолтга етаклаши мумкин". Ўзбекистоннинг ташқи қарзи "юқори суръатларда" ўсмоқда

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Ўзбекистон Марказий банкига кўра, 2024 йил 1 апрель ҳолати бўйича соф ташқи қарз $35,3 млрд.ни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 млрд долларга кўп. Халқаро Валюта Жамғармаси таҳлиллари эса Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 60 миллиард доллардан ошган деган хулосага етакламоқда.