Сурхонлик ака-ука полвонлар ИИБда шавфқатсиз урилганини иддао қилмоқда

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Тоғли қишлоқда қўлбола фитнес ясаб, ўзидан уста полвон ва чавандоз ясаган сурхондарёлик ака-ука Денов ҳибсхонасидан ўлар аҳволда чиқди, улардан кичиги ётоққа михланди. Сурхондарёда номи чиққан полвон ака-ука Ёқубовлар ИИБ ходимлари уларни калтаклаганини даъво қилмоқда, ИИБ буни инкор қилмоқда.