Суриштирув: Ўзбек ширкати урушга алоқадор шахсларнинг санъат буюмларини яширинча Россияга етказмоқда

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

2023-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Bek Broker логистика ширкати 200 дан ортиқ санъат асарини Россияга олиб киришга кўмаклашган. Ушбу санъат намуналарининг умумий қиймати, Озодлик рус хизматининг журналистик суриштирувлар бўлими - “Система” баҳосига кўра, 36 миллион доллардан ошади.