“Тил ислоҳотини Мирзиёевдан бошлаш керак”
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 35 йил тўлди. Аммо бу ҳақдаги Қонун Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинишидан бир йил олдин қабул қилинган эса-да, ўтган вақт мобайнида ўзбек тили том маънода давлат тилига айланмаганини нафақат зиёлилар, балки расмийлар ҳам эътироф этади.