2024 йилда 80 минг нафар муҳожир Россиядан чиқариб юборилди 

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

ТАСС нашрининг хабар беришича, ўтган йили Россиядан 80 минг нафар муҳожир чиқариб юборилган. 2023 йилда эса бу кўрсаткич 44 минг 200 нафарни ташкил қилган. Аммо аввалроқ “Важние истории” нашри 2024 йилнинг биринчи 6 ойида 86 минг нафар чет эллик Россиядан чиқариб юборилганини маълум қилган.