Мустақил матбуот ишбузарми¸ иштузарми?

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Дмитрий Тихоновнинг виза можароси мустақил матбуот аралашуви билан ижобий ҳал бўлди.
Нима учун Ўзбекистон ҳукуматининг "ўнг қўли" қилган ишни "сўл қўли" билмайди?

Қарашлари ҳукуматникидан фарқли бўлган баъзи фуқаролар муаммоси деярли ижобий ҳал бўлишига чиндан ҳам чет эл матбуотининг таъсири борми?

Умуман матбуотга ва хусусан чет эл матбуотига ўзбекистонликлар қанчалик ишонади?

Ангренлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Дмитрий Тихоновнинг чиқиш визаси билан боғлиқ можаро пайдо қилган бу саволлар жавоби "Қурултой" эшиттиришининг бугунги сонида изланади.

Бугунги Қурултойни Сарвар Усмон чақирди.