40 кун аввал Украинада ғойиб бўлган фаластинлик Исроил судига олиб келинди. Исроил махфий хизмати ўғирлаб кетгани атйтилаётган Дирар Абу Сиси ўтган ойда Украинада поездга чиққач ғойиб бўлган эди.
Унинг хотини украиналик бўлгани учун у Украина фуқаролигини олишга ариза топширгани бу мамлакатга келгани айтилмоқда.
Абу Сиси Ғазо минтақасидаги электр заводида инжинер бўлиб ишлаган. Исроил расмийлари унинг Ҳамас гуруҳига аъзо ва тўрт ярим йилдан бери Ғазода асир ушлаб турилган яҳудий аскари ҳақида муҳим маълумотга эга, демоқда.
Ккеча Тел-Авив яқинидаги Петаҳ Тиқуа шаҳри суди Абу Сисини ҳибсда ушлаб туришни сешанба кунгача узайтирди.
Адвокатининг айтишича, расмийлар келаси ҳафта Абу Сисига нисбатан расман айбловларни эълон қилишларини маълум қилган.