3 апрел куни Қирғизистоннинг Жалолободида яшовчи Ўткирбек Холматов Ўзбекистонда истиқомат қилаётган фарзандларидан хабар олгани чегарадан ўтаётганида ўзбек чегарачилари томонидан ўққа тутилган.
Шу йилнинг 3 апрел куни Ўзбекистон билан чегарадош бўлган Жалолобод вилоятининг Новкен туманига қарашли Чек қишлоғида истиқомат қилувчи Ўткирбек Холматов Ўзбекистонда вақтинча яшаётган хотини ва фарзандларидан хабар олиш мақсадида Ўзбекистон чегарасидан ўтган.
Маълумотларга кўра, чегарадан тахминан 1 километр Ўзбекистон ҳудудига кирганидан сўнг у ўзбек чегарачиларининг чегарадан ноқонуний ўтгани тўғрисидаги огоҳлантиришига эътибор бермай, йўлида давом этган ва ўзбек чегарачилари унинг оёғига ўқ отишган. 4 апрел куни Холматов Ўзбекистоннинг Пахтаобод туман касалхонасида даволанаётгани маълум бўлган.
Ўзбекистон билан чегарадош бўлган Чек қишлоғи Жалолобод вилоятининг Соқолди қишлоқ ҳукумати таркибига киради.
Қишлоқ ҳукумати милиция бўлими бошлиғи Қурманбек Турушевнинг айтишича, Ўткирбек Холматов ҳолидан хабар олиш учун онаси Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлган, бироқ бунинг уддасидан чиқолмаган:
- Ўткирбекни кўргани онаси борганида уни чегарадан ўтказишмаган. Онаси боласининг паспортини касалхонага олиб беришларини сўраб, чегарачиларга паспортини берган, - деди Қурманбек Турушев.
Соқолди қишлоқ ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Марипжон
Айталиевга кўра, қишлоқда чегара билан боғлиқ нохушликлар тез-тез содир бўлиб туради. Шу сабабли маҳаллий расмийлар қирғиз чегарачилари билан биргаликда қишлоқ аҳолиси орасида чегарадан ўтиш тартиблари борасида кўп маротаба тушунтириш ишлари олиб борган.
Бироқ одамлар орасида ўзбошимчалик билан чегарадан ноқонуний ўтиш ҳоллари озаймаган:
- У чегарадан айланма йўллар орқали ўтган. Биз одамлар орасида айланма йўллардан ўтиш ноқонунийлиги борасида тушунтириш ишларини олиб борганмиз. Бироқ одамларнинг ўзбошимчалиги ҳам бор-да, чегарадан ноқонуний ўтиш мумкин эмас, - деди Марипжон Айталиев.
Айни пайтда Чек қишлоғи аҳолиси қирғиз-ўзбек чегарасидаги расмий ўтиш пунктлари ёпиқ бўлганлиги ва қачон очилиши номаълум бўлиб қолаётгани сабабли чегарадан ноқонуний ўтишга мажбур бўлаётганларини айтишади.
- Биз ўтиб туришимиз учун постни очиб беришсин. Барчамизни Ўзбекистонда қариндош-уруғимиз бор, опаларимиз бор, ака-укаларимиз бор, ўтамиз-да – илож йўқ. Чегарани бузиб ўтса, ушласа, итни ҳам отишмайди, одамни қандай отиб ташлашади? Ўзбекистондан қанча одам бу ёққа ўтади? Бизникилар индамайди, отмайди. Бизнинг одамлар Ўзбекистонга ўтса, отиб юбораверса, унда умуман “отма” деб айтишсин, - деди Чек қишлоғида истиқомат қилувчи Аъзамжон.
Аснода маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари қирғиз-ўзбек чегарасини Қирғизистон фуқароларигина эмас, Ўзбекистон фуқаролари ҳам ноқонуний кесиб ўтишини, бироқ Ўзбекистон фуқаролари жазосиз қолиб кетаётганини айтишади.
Соқолди қишлоқ ҳудудий милиция бўлими ходими, милиция майори Манас Сапаровнинг Озодлик радиоси қирғиз хизматига маълум қилишича, чегарани ноқонуний бузиб ўтган Ўзбекистон фуқаролари Қирғизистоннинг юқори лавозимли айрим амалдорлари аралашуви билан жазосиз қолаяпти.
- Улар отишгача бораяпти. Ўзбекистон фуқаролари ҳам биз томонга ноқонуний ўтади. Қонун бўйича Қирғизистон чегарасидан ноқонуний ўтганларга маъмурий чора кўриш учун 390-модда бор. Биз чегарадан ноқонуний ўтган Ўзбекистон фуқароларига бизда хам қонун борлигини тушунтириш мақсадида, ҳеч бўлмаса, шу модда асосида маъмурий чора кўрмоқчи бўлган ҳолларда юқоридан, ўзимизнинг ҳукумат, куч тизими ходимларидан бизга телефон қўнғироқлари бўлиб, “бу одамлар бизга қарашли, қўйиб юбор” деган қаршиликлар бўлаяпти, - деди Манас Сапаров.
Унга кўра, Ўзбекистонга вафот этган қариндошиникига жанозага борган етти нафар қирғизистонлик жарима тўлаб, Ўзбекистондан аранг қутилиб чиққан.
Қўшимча қилиб ўтамиз, 2009 йилнинг апрелидан бошлаб қирғиз-ўзбек чегарасида жойлашган Чек қишлоғида чегара муаммолари янада кучая бошлади. Бунга Ўзбекистон томони қирғиз фуқаролари истиқомат қилаётган қишлоқ ерларини ўзига қарашли эканини даъво қилгани сабаб бўлган.
2010 йилнинг 5 июлида Ўзбекистон қирғиз-ўзбек чегарасида жойлашган Чек қишлоғидан қирғиз фуқаролари кўчиб кетишини талаб қилган. Ўшанда 156 одамдан иборат 24 оила қишлоқдан Қирғизистон ҳудудига кўчиб ўтган.
Чек қишлоғида яшаган 24 қирғиз оиласининг уйлари қўшни давлат билан чегара аниқланганда Ўзбекистон ҳудудида қолиб кетган.