13 апрел Минск шаҳрида мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда Буларус пойтахти ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Душанба куни Минск метросида портлаган бомба 5-7 килограмм тротил қувватига эга экани айтилди.
Бу ҳақда билдирган Белорусия ички ишлар ходимлари Октябр метро бекати ўриндиғи тагига қўйилган портловчи ускунанинг қақшатғич зарба берувчи темир парчалари билан тўлиқ бўлганини айтишди.
Энг сўнгги маълумотларга кўра, Минск метросидаги портлаш оқибатида 12 киши ўлди ва 126 киши жароҳат олди.
Беларус мулозимлари бу портлашни террор ҳуружи дея атади.