Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Хитой халқ республикаси раиси Ху Цзинтао таклифи билан 19 апрел куни Хитойга давлат ташрифини бошлайди.
Бу ҳақда Хитой республикасининг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, президент Каримов етакчилигидаги Ўзбекистон расмий делегацияси Хитой раҳбарияти билан икки томонлама ҳамкорликка оид масалаларни муҳокама қилади.
Аммо, элчихона ходими муҳокама этилажак масалалар кун тартиби ва имзоланиши мумкин бўлган ҳужжатлар масаласига ҳозирча ойдинлик кирита олмаслигини айтди.
- Ҳозирча бу маълумотлар ошкор қилинмайди, ҳаммасидан сафардан сўнг хабар топасиз, деган матбуот хизмати вакили сафарнинг неча кун давом этиши ҳақида ҳам маълумот беролмаслигини айтди.