Япониялик мутахассислар Фукусима атом станциясининг реакторидаги радиация миқдори юқори бўлган сувни махсус сақлаш жойига кўчириш ишларини бошлади.
11 март куни рўй берган кучли зилзила ва цунами оқибатида шикастланган Фукусима Дайичи станцияси ертўласига йиғилиб қолган 25 минг тонна заҳарланган сувни чиқариб ташлаш мутахассисларга реакторнинг совутиш тизимини қайта ишга тушириш имконини беради.
Токио электр тармоқлари ширкати Фукусима атом станциясидаги вазиятни тўлиқ назорат остига олиш учун тўққиз ой вақт керак бўлишини айтган.