Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев адлия вазири лавозимига Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимида ишлаб келаётган Акбар Тошқулов тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Бу ҳақида президенти матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Вазирликнинг аввалги раҳбари Русланбек Давлетов Ш. Мирзиёевнинг 15 ноябрдаги фармони билан президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлангани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилган.
Янги вазир Акбар Тошқулов Тошкент юридик университети ректори лавозимига тайинлангунига қадар 4 йил давомида адлия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Унгача эса 51 ёшли Тошқулов Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаб келган.