AI Шарқий Европа ва Марказий Осиёда инсон ҳуқуқи бузилиши ҳолатларини қоралади

Россия хавфсизлик хизмати ходимлари ўтган йил августида Москва марказида одил сайлов талаби билан ўтказилган намойиш иштирокчисини ҳибсга олмоқда.

Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги кўплаб ҳукуматлар норозилик намойишлари, сўз эркинлиги ва фуқаролик жамиятини бостириш учун кескин тактика ва давлат воситаларини қўллаш орқали инсон ҳуқуқига қарши “кенг миқёсли” ҳужум бошлагани айтилади Amnesty Internationalнинг минтақага оид йиллик ҳисоботида.

Бироқ инсон ҳуқуқи ҳимоячилари, журналистлар, нодавлат ташкилотлари норози кишилар 2019 йилда ошиб бораётган босимга дуч келаётган бир пайтда тинч намойишчилар ҳукуматларини ҳисоб беришга мажбур қилиш учун курашда фаол тарзда жамоа бўлиб ҳаракат қилди. Бу ҳақда Лондонда жойлашган инсон ҳуқуқи ҳимояси ташкилотининг 16 апрелда эълон қилинган ҳисоботида сўз юритилади.

Ўтган йили Беларусдан Қозоғистонгача, Озарбайжондан Россиягача бўлган ҳудудда шусиз ҳам оғир бўлган вазият ҳукуматлар янги коронавирус тарқалишини камайтириш йўлида фавқулодда чораларни қўллаётгани ва кенг қамровли чекловларни жорий этаётгани сабаб янада оғирлашмоқда. Соғлиқни сақлаш соҳасида кўрилаётган бундай чоралар келгусида инсон ҳуқуқини топташга йўналтирилишига оид ҳавотирларни келтириб чиқармоқда.

Amnesty Internationalнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалалари бўйича директори Даниэл Балсон бутун минтақада эълон қилинган фавқулодда ҳолатни инсон ҳуқуқини бузишнинг “хамиртуруши” деб атади.

− Умуман олганда, минтақа ҳукуматлари пандемиядан одамларни сиқувга олишнинг янги усулларини ўйлаб топмади, бироқ яхши йўлга қўйилган усуллардан фойдаланишни жадаллаштириб юборди, − деди у.

Ўтган йили кўплаб мамлакатларда йиғилишлар эркинлигини “шафқатсизларча бостириш давом эттирилди”, дейилади Amnesty International ҳисоботида. Қўшимча қилинишича, сайлов натижаларини сохталаштиришга норозилик билдириш билан бирга мақбул бошқарув, атроф муҳит муҳофазаси ва яхшироқ ҳаёт талаб қилар экан, “кўча ҳокимияти” бу масалаларнинг аҳамияти борлигини билдириб қўйиш учун ўзида куч топа билди.

Россияда ҳокимият идоралари намойишларни бостириш учун қонуний тактика ва полициядан кучидан фойдаланган бўлса-да, одамлар бутун мамлакат бўйлаб коррупцияга қарши ва инсон ҳуқуқи билан боғлиқ вазият ёмонлашаётганидан норози бўлиб, кўчаларга чиқди.

Июль ва август ойларида Москвада ҳокимият пойтахт шаҳар кенгаши сайловида қатнашиши керак бўлган мухолиф номзодларни рўйхатга олмагандан сўнг кейинги йиллардаги энг йирик намойишлар бўлиб ўтди.

2019 йилда сўз ва матубот эркинлиги минтақанинг барча жойларида таҳдид остида қолди. Украинада ахборот воситалари эркин бўлишига қарамай, журналистларга нисбатан зўравонлик ҳужумлари тегишли тартибда тергов қилинмади.

Amnesty International ҳисоботида айтилишича, Россияда “чет эл агентлари” ва “номатлуб ташкилотлар” ҳақида қонунлар инсон ҳуқуқи бузилиши ва нодавлат ташкилотларига нисбатан доимий тарзда қўлланмоқда, улар таъқиб қилинмоқда ва давлат назоратида бўлмаган ОАВга қарши туҳматлар уюштирилмоқда.

Тожикистонда “миллий хавфсизлик”дан нодавлат ташкилотлари фаолиятига, шунингдек, инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ва ОАВ эркинлигига босим ўтказиш учун фойдаланилди, қийноқлар ва шафқатсиз муносабат кенг тарқалган ҳолатга айланиб қолмоқда, дейилади ҳисоботда.

Озарбайжонда эса ҳукуматни танқид қилишга нисбатан кескин чекловлар мавжуд ва бу мамлакат обрўсига соя солмоқда.

Ҳисоботда таъкидланишича, Бутун минтақада айрим камсонли этник ва ЛГБТ жамоати вакиллари, баъзи ташкилотлар ва ногиронлар камситиш, таъқиб ва ҳатто зўравонликка дучор бўлмоқда.

Аёллар ва болаларга нисбатан оилавий зўравонликлар жамиятларга зарар келтирмоқда.

Бутун минтақада айрим кишилар ва гуруҳларнинг ҳуқуқи бузилиши суд тизимининг босимга учраётгани билан бирга ёмонлашмоқда, дея қайд этилади ҳисоботда.