Amnesty International халқаро ташкилоти Толибон 15 августда Афғонистон ҳокимиятини босиб олганидан сўнг содир этган жиноятларни ҳужжатлаштиргани тўғрисида баёнот тарқатди.
15 декабрда эълон қилинган баёнотда таъкидланишича, Толибон жангарилари “миллий ва диний озчилик вакилларини, Афғонистон ҳукумат армияси ҳарбийларини, ўзларига қаршилик кўрсатганликда гумонланган шахсларни қийноқларга солган ҳамда қатл қилган”.
Баёнотда Афғонистон ҳалқининг “кенг миқёсда азобга солиниши” учун маънавий масъулият Толибонга қаршилик кўрсата олмаган Афғонистон ҳукумат кучлари ва АҚШ ҳарбийлари зиммасига юклатилган.
Amnesty International Халқаро жиноят ишлари бўйича судни мазкур ҳужжатларга эътибор қаратишга ва Толибон содир этган ҳарбий жиноятларни ўрганишга чақирди.