АҚШнинг турли жойларида чиққан уч отишмада 30 киши қурбон бўлди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Техас штатининг Эл-Пасо шаҳридаги савдо марказида 21 ёшли йигит 20 кишининг ёстиғини қуритди, яна 20 кишини яралади. Оҳайо штатининг Дэйтон шаҳрида 24 ёшли йигит 9 одамнинг умрига зомин бўлди, 20 дан зиёд кишига тан жароҳати етказди. Чикаго шаҳридаги боғда эса автомобилдан туриб ўт очган номаълум шахслар 1 кишини ўлдириб, 10 кишини жароҳатлади.