АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Америка ва Россия банклари ўртасидаги молиявий муносабатларни тақиқлашга оид ҳужжат лойиҳасини тайёрлади. Reuters агентлигининг билдиришича, мазкур ҳужжат Россия Украина ҳудудига бостириб кирган тақдирда амалга киритилади.
Хабарда таъкидланишича, ҳужжатда биринчи навбатда Россиянинг ВТБ, Сбербанк, ВЭБ.РФ ва Газпромбанк билан муносабатлар узилиши қайд этилган. Аммо бу якуний рўйхат эмас, қора рўйхатга яна банклар қўшилиши мумкин.
Бундан ташқари Оқ Уй жисмоний ва юридик шахсларга ҳам санкция қўллаш масаласини ўрганмоқда. Уларнинг АҚШдаги акциялари музлатилади ва ҳар қандай пул ўтказмалари тақиқланади. АҚШ ҳукумати бу маълумотни изоҳлашдан бош тортди.