АҚШнинг Хасталиклар назорати ва профилактикаси маркази (CDC) Ўзбекистонни коронавирусга чалиниш даражаси номаълум бўлган мамлакатлар рўйхатига қўшди.
Марказ америкаликларга Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият номаълум бўлгани учун бу мамлакатга бормасликни тавсия қилган. CDC вакилларига кўра, Ўзбекистонда ҳатто тўлиқ эмловдан ўтган кишилар ҳам коронавирусга чалиниши ёки инфекция ташувчисига айланиши мумкин.
Ташкилот Ўзбекистонга бориши зарур бўлган кишиларга сафар олдидан тўлиқ эмланишни, у ерда ниқоб тақиш ёки 2 метрли масофани сақлаш дохил тиббий талабларга риоя қилишни тавсия қилган.
CDCнинг чеклов рўйхатига Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистонга қўшни бўлган Туркманистон, Тожикистон ва Қозоғистон ҳам киритилган. Қирғизистон эса COVID-19 юқтириб олиш хавфи паст бўлган мамлакатлар сирасидан жой олган.