Вакиллар палатаси 18 январда федерал ҳукуматни мартгача молиялаштириш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бунинг ортидан АҚШ ҳукумати фаолияти қисман тўхтаб қолишининг олди олинди.
Ўтган йилнинг 1 октябрида АҚШда янги молия йили бошланганидан бери Конгресс учинчи марта ҳукуматни вақтинча молиялаштириш тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилмоқда.
АҚШ Конгрессидаги республикачилар ва демократлар айрим масалалар юзасидан муросага кела олмаётгани ортидан шу кунгача давлат бюджети тасдиқланган эмас.
Республикачилар Оқ Уйдан Мексика орқали мамлакатга ноқонуний қириб келаётганларни тўхтатиш, миграция сиёсатини қатъийлаштиришни талаб қилмоқда.