АҚШ ўз ядровий доктринасини ўзгартирмоқчи эмас

Вашингтондаги Оқ уй биноси (архив сурати)

Қўшма Штатлар Россиянинг ядровий доктринаси янгиланганига жавобан ўз ядровий доктринасини ўзгартирмоқчи эмас. Бу ҳақда АҚШ президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши томонидан 19 ноябрь куни ёйинланган баёнотда айтилган.

Биз Россия ўз ядровий доктринасини янгилаганини эълон қилганидан ҳайрон қолганимиз йўқ. У бунга оид сигналларни бир неча ҳафта мобайнида йўллаётган эди. Россия ядровий кучлари конфигурациясида ҳеч қанақа ўзгариш топмаганимиз сабабли биз Россиянинг бугунги баёнотига жавобан ўз ядровий кучларимиз конфигурациясини ёки ядровий доктринамизни ўзгартиришга сабаб кўрмаяпмиз”, дея таъкидланган баёнотда.

Пентагон вакиласи Сабрина Сингҳ ҳам шу каби изоҳлар билан чиқиш қилган. У Кремлнинг баёнотларини “масъулиятсизларча риторика” деб атаб, Қўшма Штатларда “Россия Украина ҳудудида ядро қуролидан фойдаланишга ҳозирланаётганига оид ҳеч қанақа ишора йўқ”лиги билдирган. “Биз ўз ядровий позициямизга ўзгартиш киритиш учун зарурат кўрмаяпмиз”, дея қўшимча қилган Пентагон вакиласи.

Бу Владимир Путин томонидан Россиянинг ядровий доктринаси янгилангани тўғрисидаги фармон имзоланганига жавоб эди. Янги доктринада Россия томонидан ядро қуролини ишга солиш шартлари кенгайтирилган.