Байден дунё раҳбарларини Россия агрессиясига қарши Украинани дастаклашда давом этишга чақирди

АҚШ президенти Жо Байденнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишидан лавҳа, 2023 йил 19 сентябри

Қўшма Штатларнинг келажаги дунёдаги бошқа мамлакатларнинг келажаги билан чамбарчас боғлиқ, бирор мамлакат бугунги кун хатарларини якка ўзи енга олмайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида қилган чиқишида билдирди.

АҚШ президенти қайдича, БМТдаги фаолият дохил биргаликда ишлаш орқали дунё мисли кўрилмаган тараққиётга эришган ва барча одамларнинг турмушини яхшилаган – миллиард одамни ўта қашшоқликдан ҳимоя қилган, болалар учун таълим олиш имконини кенгайтирган.

Байден БМТ Иккинчи жаҳон урушидан кейин қурилганига эътибор қаратиб, АҚШ бундан буён ҳам бу ташкилот фаолиятини дастаклашини урғулаган.

Биз бу йил ЮНЕСКОга қайта қўшилганимиздан фахрланамиз”, дея таъкидлаган президент Байден. Вашингтон 2017 йили Дональд Трамп президентлиги даврида бу ташкилотга аъзоликдан чиққан эди.

Айни пайтда, Байденга кўра, БМТ фаолиятини дастаклаш ва тинчлик-осойишталикни сақлаб қолиш учун янгиланиш зарур, ташкилот фаолиятига аввал жалб қилинмаган минтақаларни жалб қилиш шулар жумласидандир.

XXI аср йўлни давом эттириш учун самара талаб қилади. Барчаси БМТдан, шу залдан бошланади”, дея урғулаган АҚШ президенти.

Байден Вашингтон БМТ Хавфсизлик кенгаши кенгайиши ҳамда доимий ва доимий бўлмаган аъзолар сони кўпайтирилишини дастаклашини эслатган.

Биз катта ислоҳотлар ўтказилиши учун қўлимиздан келган барча ишни қилишда давом этамиз”, деган Байден.

АҚШ президенти давлатлар ҳудудий яхлитлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини БМТ низомининг асосий тамойиллари ўлароқ санаган. Бу тамойиллар, Байденга кўра, давлатлар ўртасидаги тинч ҳамкорлик асосини ташкил этади.

Россиянинг Украинага қарши уруши мавзусига тўхталар экан, Қўшма Штатлар лидери ўз мамлакат худди бошқа мамлакатлар каби жанговар ҳаракатлар тўхтатишини хоҳлаётганини айтди.

Бу уруш тўхташини Украиначалик ҳеч ким хоҳлаётгани йўқ. Биз бу инқирозни дипломатик йўллар билан ҳал этилишига дохил масалада Украинани энг фаол равишда қўллаяпмиз”, деган Байден.

АҚШ президенти фикрича, Россия “дунё охири чарчаб, ҳеч бир оқибатсиз Украинани эгаллаб олишимга имкон беради”, деб ҳисобламоқда.

“Агар биз агрессор фойдасига БМТнинг асосий тамойилларидан воз кечсак, бу Ассамблеянинг ҳар бир аъзоси ўзини ҳимояланган ҳис этадими? Агар Украина мағлуб бўлса, сизлардан ҳар бирингизнинг мустақиллигингиз таъминланганича қоладими?” дея савол ташлаган Жо Байден БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқида.