Россиялик мухолифатчи Алексей Навальний зудлик билан қамоқдан озод қилишини лозим. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Давлат департаменти ходимлари билан ўтказилган учрашувда билдирди.
Президент Байден яқинда Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилганини эслатаркан, ўша суҳбатда у Қўшма Штатлар Россиянинг фаоллиги олдида таслим бўлган пайтлар ортда қолганини урғулаганини қайд этди. Россиянинг бу каби хатти-ҳаракатлари орасида сайловга аралашиш ва киберҳужумлар кабиларни эслатиб ўтди.
Айни пайтда Байден йиғилганларга Москва ҳали ҳам АҚШ демократиясига шикаст етказиш қарорида қатъий эканини маълум қилди.
“Агар биз ҳамкорларимиз билан мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилсак, Россияга янада самаралироқ қаршилик кўрсата оламиз”, дея қўшимча қилди АҚШ президенти.
Ўз чиқишида Байден Вашингтоннинг халқаро ҳамжамият билан тиғиз алоқаларини тиклаш нияти борлигини ҳам таъкидлади.