Қўшма Штатлар Чеченистондаги “Ахмат” футбол клуби ва Аҳмад Қодиров жамғармасини “Магнитский акти” бўйича санкция рўйхатига киритди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги ўз сайти орқали маълумот тарқатди.
Санкция рўйхатига “Ахмат” жанг клуби, “Чечен маъданли сувлари”, “Мегастройинвест” ҳамда аралаш кураш турлари бўйича жанглар ўтказувчи Absolute Championship Akhmat промоутерлик ширкати ҳам киритилган. АҚШ расмийлари Рамзан Қодировга алоқадор кўрилган шахсларга нисбатан ҳам индивидуал чекловлар жорий қилганлар.
Британия 10 декабрь куни Чеченистон парламенти спикери Магомед Даудов, собиқ полиция раҳбари Аргун Аюб Катаев ва ИИВнинг биринчи ўринбосари Апти Алаудиновга нисбатан санкциялар киритган. “Терек” махсус отрядига қарши ҳам чекловлар жорий этилган. Санкциялар Чеченистондаги ЛГБТ вакиллари ҳуқуқлари бузилгани важидан киритилган.