АҚШ Сенати Украина, Исроил ва бошқа қатор давлатларга 118 миллиард долларлик кўмак кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича муросага эришди
Қонун лойиҳасида қайд этилишича, 60 миллиард доллар Украинага, 14 миллиард доллар Исроилга, 20 миллиард доллардан кўпроқ маблағ Мексика билан чегарани мустаҳкамлашга, деярли беш миллиард доллар Осиё-Тинч океани минтақасидаги ҳамкор давлатларга, 2,5 миллиард доллар Қизил денгиздаги “Фаровонлик посбонлари” ва яна 2,5 миллиард доллар АҚШ Марказий қўмондонлигига ажратган.
АҚШ президенти Жо Байден ўтган йилнинг октябрида Конгрессдан Украинага, Исроилга, Тайванга ёрдам ва Мексика билан чегарани мустаҳкамлаш учун 106 миллиард доллар ажратишни илтимос қилган эди. Аммо бу борадаги қарор Конгресс томонидан шу кунгача қабул қилинмай келинаётганди.
Байден Конгрессни қонун лойиҳасини тезроқ қабул қилишга чақирди. Президентга кўра, Украинани қўллаб-қувватлаш АҚШ миллий хавфсизлиги манфаатидир. Байден президент Путиннинг “Украинани назорат қилиш интилиши жиловланмаса, у фақат Украина билан қаноатланиб қолмайди ва Америка чиқимлари яна кўпаяди”, деб айтди.