АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Вашингтон номидан Ўзбекистонни 1 сентябрь – Мустақиллик куни билан табриклади. Блинкен табригида бу кун ““мустақиллик, суверенитет ва ҳудудий яҳлитлик куни” деб талқин этилган.
“Ўзбекистон қимматли ҳамкордир ва Марказий Осиё стратегик автономиясини, жумладан, C5+1 дипломатик платформаси орқали таъминлашда муҳим роль ўйнайди”,-дейилади табрикда.
Блинкен Қўшма Штатлар Ўзбекистонда бошланган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида олиб борилаётган чора-тадбирларни олқишлашини таъкидлади.
“Биз Ўзбекистоннинг Метан бўйича глобал мажбуриятларни ўз зиммасига олганини олқишлаймиз ва унинг экологик тоза энергияга ўтишига кўмак кўрсатишни режалаштирмоқдамиз”,- дейилади табрикда.
Блинкен АҚШ Ўзбекистонга COVAX дастури асосида COVID-19га қарши 2 миллион доза вакцина етказиб берганини ҳам эслатиб ўтди.