АҚШ ва Британия элчихоналари ўз фуқароларини 8 ва 9 март кунлари экстремистлар ҳужуми хавфи туфайли Москвадаги одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка чақиришган.
Кремль бу баёнотлар юзасидан ҳали изоҳ берганича йўқ. RT пропагандистик нашри бош муҳаррири Маргарита Симоньян эса АҚШ ва Британия расмийларини муҳтамал терактлар тўғрисидаги маълумотларни Россия махсус хизматларига тақдим этишга чақирган. Акс ҳолда бу, Симоньян фикрича, жиноятчилар билан “ҳамкорлик” деб ҳисобланиши мумкин.
8 март куни Москвада Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган турли тадбирлар ўтказилиши кутилмоқда. Бу сана Россияда дам олиш куни деб эълон қилинган.