Агар Хитой Россияга қурол-аслаҳа ёки ҳарбий анжомлар етказиб берса ёки халқаро санкцияларни айланиб ўтишда унга кўмаклашишга уринса, АҚШ ва иттифоқчилари томонидан бўлажак жиддий оқибатларга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти вакили Нэд Прайс 18 апрель куни ўтказилган брифингда билдирди.
Мулозим АҚШ Хитой томонидан Россия Федерациясига кўрсатилаётган дастак даражасини диққат билан кузатишда давом этишини қайд этди.
Аввалроқ Хитой вакиллари Россияга қарши санкциялар вазиятни фақат чигаллаштириб юбориши таъкидлаб, АҚШни тинчлик ўрнатиш учун амалий хатти-ҳаракатларга чақирган эди.