АҚШда “Старлайнер” космик кемаси илк бор фазога йўлланди

“Старлайнер” космик кемаси парвозидан лавҳа, 2024 йил 5 июни

АҚШда “Старлайнер” кўп маротабали космик кемасининг илк парвози амалга ошди. “Атлас-5” деб номланган ракета ташувчи фазога 5 июнь куни Канаверал бурнидаги космодромдан кўтарилган. Парвоз трансляцияси НАСА ютуб-канали орқали намойиш этиб борилган.

Янги космик кема Халқаро космик станцияга астронавтлар Батч Уилмор ва Суни Уильямсни етказиши лозим. Бундан ташқари, у орбитага станциядаги сийдикни сувга айлантириб берадиган ва айни пайтда ишдан чиққан мослама учун насос етказиб беради.

“Старлайнер” синовини ўтказаётган кема экипажи парвоздан бир сутка ўтгач, Халқаро космик станцияга (ХКС) етиб борганидан кейин у ерда бир ҳафтача қолади. Астронавтлар қайтадиган капсула синов парвози чоғида аввал ҳам бир коинотда бўлган ва унга “Калипсо” дея ном берилган.

“Старлайнер” космик кемаси НАСА дастури доирасида Boeing корпорацияси томонидан яратилган. Америкалик астронавтларни ХКСга етказишга мўлжалланган бу кема келажакда SpaceX корпорациясининг “Крю Дрэгон” ҳамда Россиянинг “Союз” кемалари билан рақобат қилади.

Дастурни амалга оширишда қийинчиликларга дуч келинган, даставвал илк пилотли парвор 2020 йилда бўлиб ўтиши тахмин қилинган эди.

Кеманинг 2019 йил декабридаги экипажсиз илк синов парвози муваффақиятсиз якунланган: кема дастур таъминотидаги муаммолар туфайли кўзланган орбитага етиб бормаган. Бу сафарги парвоз учинчи уринишда амалга ошган.