АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси виза талаби билан мурожаат қиладиган ўзбекистонликлар учун маъмурий тўлов миқдори ўзгарганини эълон қилди.
Элчихона телеграм канали орқали тарқатилган хабарномага мувофиқ, АҚШ туристик виза тоифасига ҳамда петиция талаб этмайдиган ноиммиграцион виза турлари бўйича мурожаат этувчилар жорий йилнинг 17 июнидан бошлаб аввалгидек 160 доллар эмас, балки 185 доллардан ҳақ тўлайдилар.
“Петиция асосида бўлган (H, L, O, P, Q ва R) виза тоифаларига мурожаат этувчилар учун маъмурий тўлов миқдори 190 АҚШ долларидан 205 АҚШ долларига кўтарилади”, дейилган АҚШ элчихонаси хабарномасида.