Автобус ва юк машиналарини ишлаб чиқариш камайиб бормоқда

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь ойида 6 дона автобус ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 88,2 фоизга камдир.

Давлат статистика қўмитаси маълумотга кўра, ўтган йил январь ойида Ўзбекистонда 51 дона, 2019 йил январида эса 74 дона автобус ишлаб чиқарилган эди.

Айни пайтда 2021 йил январида Ўзбекистонда 5 дона трактор ишлаб чиқарилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80 фоизга камайган.

Давстатқўм 2020 йил январида 25 дона трактор ишлаб чиқарилгани маълум қилган.

Жорий йилнинг илк ойида юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳам ўтган йилга нисбатан 8,1 фоизга камайган.

Қўмита қайдича, шу йил январида Ўзбекистонда 250 дона юк машинаси ишлаб чиқарилган. Ваҳоланки, бу кўрсаткич 2020 йил январь ойида 272 тага, 2019 йил январида эса 367 тага тенг бўлган.