BahsOnlineнинг бу галги эшиттиришида Ўзбекистон вилоят ва туманларидаги сўконғич ва муштумзўр ҳокимларнинг танобини қонуний йўл билан тортиб қўйиш имкони бор-йўқлиги мунозара қилинди.
Фарғона вилояти Фурқат тумани ҳокими Нўъмонжон Назиров фермернинг онасини сўккани учун Озодлик орқали кечирим сўради.
Ўзбекистонда фермерларнинг ҳокимлар томонидан ҳақорат қилиниши ва уриб калтакланиши янгилик эмас.
Озодлик бу ҳақда бир қанча эшиттиришлар берган эди.
Лекин аксарият ҳолатларда фермерлар шахсияти таҳқирланса ҳам, калтакланса ҳам, ҳатто онаси ҳақоратланган тақдирда ҳам бу ҳақда ҳеч қаерга шикоят қилмайди.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Фермерлар уларнинг президент ёки бош вазир номига ёзган шикоятлари йўлда қолиб кетиши, ёки шу ҳокимнинг ўзига қайтиб келиши ва ҳоким томонидан турли хил босимлар бўлишидан чўчийдилар.
Бироқ, айни пайтда, баъзи фермерлар фикрича, сўконғич ҳокимлар танобини қонуний йўл билан тортиб қўйиш имкони бор. Улар бу ўринда президентнинг муштумзўр ва сўконғич ҳокимлар ҳақида айтган гапларини дастак қилиб келтирадилар.
Хўш, Ўзбекистонда муштумзўр ва сўконғич ҳокимларнинг танобини қонун йўли билан тортиб қўйиш имкони борми?
Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз ҳар пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.
Сиз шунингдек жонли эшиттиришга:
IMO: +420 724 971 539
WhatsApp: + 420 724 971 539, + 420 602 612 713
VIBER: + 420 602 612 713, билан боғланишингиз мумкин.
Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, sadriddin61@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.