BahsOnlineнинг бу галги эшиттиришида ўзбекистонликлар фамилиясидаги русча “-ов”, “-ев” қўшимчаларини олиб ташлаш зарурати бор-йўқлиги мунозара қилинди.
Тожикистонда 29 апрель куни янги туғилган чақалоқларга русларга хос қўшимча билан тугайдиган фамилия беришни ман этувчи қонун кучга кирди. Янги қонун мамлакатда миллий ўзликни шакллантиришга қаратилган.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тожикистонликларни славянларга хос исмларни танламасликка чақирган..
Янги қонунга биноан, фамилияларга “-ов” ҳамда “-ев” қўшимчасини қўшиш ман этилади. Чақалоқларга тожикларга хос қўшимча билан тугайдиган фамилия берилиши керак. Бундай қўшимчалар сафига “-зод”, “-пур”, “-ий” ҳамда “-фар” суффикслари киради.
Ўзбекистонда шу пайтгача чақалоқлар фамилияларига русча қўшимчалар қўшиб ёзиляпти.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Ваҳоланки, “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунда “Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъиназар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар”, деб ёзилган.
Фамилиялардаги русча қўшимчалардан воз кечиш ёки кечмаслик ҳақида Ўзбекистонда икки хил қараш шаклланган.
Сиз ўзбекларнинг фамилиясидаги русча “-ов”, “-ев” қўшимчаларини олиб ташлашни аниқ ифода этувчи қонун қабул қилиниши тарафдоримисиз?
Русча қўшимчалар олиб ташланган тақдирда, ўзбеклар фамилияси, сизнингча, қандай аталиши керак?
Баҳсда тарих фанлари доктори, Турон Фанлар академиясининг академиги ва президенти, Лейбниц номидаги Европа Табиий Фанлар академиясининг академиги, “Нури Хўжанд” номли Марказий Осиё халқ академиясининг академиги, “Турон тарихи” журналининг Бош муҳаррири Ҳайдарбек Бобобеков ва филология фанлари номзоди, тилшунос олим Бахтиёр Исабеков ҳамда бошқа зиёлилар иштирок этди.
Баҳсни қуйида тингланг:
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди