Ўзбекистон банклари май ойида 798 млрд сўм соф фойда кўрди. Бу банкларнинг ойлик фойдаси бўйича охирги 6 ойдаги энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда «Банкир» телеграм канали хабар берди.
Хабарда билдирилишича, бундан олдин банкларнинг энг кам фойдаси 2022 йилнинг ноябрида 724 млрд сўм миқдорида қайд этилган эди.
Жорий йилнинг январидан майига қадар эса банкларнинг ойлик даромадлари камайиб бораётгани кузатилмоқда. Масалан, январда банклар 1039 млрд сўм, февралда 1021 млрд сўм, 1006 млрд сўм, апрелда 965 млрд сўм соф фойда олган.
Жорий йилнинг май ойигача банклар даромади 50,3 трлн сўмни, соф фойдаси эса 4,8 трлн сўмни ташкил қилган.
Айни пайтда «Банкир» телеграм канали банкларнинг жорий йилги даромади 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 29,9 фоизга, фойдаси эса 40,4 фоизга ошганини таъкидлаган.
Банклар хизмат кўрсатишдан кўра кўпроқ, кредитлаш орқали даромад олмоқдалар. Шунингдек, банклар 5 ойда 1,3 трлн сўм фойда солиғи тўлаган.