Бир неча банкда доллар курси янги рекорд даражага кўтарилди

Ўзбекистондаги бир неча банк 11 ноябрь куни АҚШ доллари курсини оширган. Spot нашрининг хабар қилишича, пайшанба куни бу банкларнинг аксариятида долларни сотиб олиш курси 10 минг 710 сўм, сотиш курси эса 10 минг 770 сўм қилиб белгиланган.

Бу доллар айирбошлаш курсида янги рекорд кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Аввалги рекорд шу йил 16 сентябрида қайд этилган бўлиб, ўшанда доллар курси 10 минг 760 сўмгача кўтарилган эди.

Аввалроқ Марказий банк 2021 йил 11 ноябридан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилаган, унга мувофиқ, доллар курси 10 минг 715 сўм 30 тийин қилиб кўрсатилган эди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк уни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини зиммасига олган эмас.