Қирғизистон парламенти биноси олдида 6 январь куни бир гуруҳ фаоллар қирғиз ҳарбийларини Қозоғистонга жўнатмаслик талаби билан пикет ўтказди. Озодлик радиоси қирғиз хизматининг билдиришича, пикетда 20 нафардан ортиқ фаол иштирок этди.
“Қирғизистон аскарлари Қозоғистонга жўнатилмасин. Қозоғистонга ташқаридан агрессия бўлмади, қозоқ халқи ўз ички ишини ўзи ҳал қилиши лозим”, - деб билдиришди пикетчилар.
Фаолларнинг айримлари Қирғизистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқишини ҳам талаб қилмоқда.
Қирғизистон парламенти қирғиз ҳарбийларини КХШТ таркибида Қозоғистонга киритиш юзасидан 6 январь куни қарор қабул қила олмади. Бу масалани муҳокама қилиш 7 январга қолдирилди.
КХШТга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон аъзо давлат ҳисобланади. 5 январь куни ташкилотга раислик қилаётган Арманистон Бош вазири Никол Пашинян КХШТ кучлари Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев илтимоси билан киритилаётганини билдирган эди.
Айни пайтда Қозоғистонга Россия ҳарбийлари киритилди.