Блинкен Исроилга 20 млрд долларлик учоқ ва аслаҳа етказиб берилишини маъқуллади

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 13 август куни Исроилга умумий қиймати 20 миллиард доллардан ошган қирувчи учоқлар ҳамда бошқа ҳарбий техника ва аслаҳалар сотилишини маъқуллади. Бу ҳақда Пентагон маълумот тарқатди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги баёнотида учоқлар ва уларнинг бутловчи қисмлари қиймати тақрибан 19 миллиард долларга етиши айтилган. Шунингдек, Исроилга сотилиши таклиф қилинган 774 миллион долларлик танк снарядлари ва 583 миллион долларлик ҳарбий автомобиллар ҳам маъқулланган. Танк снарядлари харидорга етказиб берилиши билан фойдаланишга ҳозир ҳолатда бўлади.

АҚШ Исроилни қатъият билан дастаклаган, чунки унинг Яқин Шарқдаги асосий иттифоқчиси Ғазо секторида уруш олиб бормоқда. Мазкур уруш бошланишига, Reuters агентлигининг ёзишича, ҲАМАС гуруҳи (АҚШ ва ЕИда террор ташкилот деб тан олинган) жангарилари ўтган йилнинг 7 октябрида Исроил жанубига ҳужуми сабаб бўлган.

Исроилга қурол-аслаҳа етказиб берилишини маъқуллаш баробарида Вашингтон Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришишга ҳам уринган. Бу муҳтамалан Яқин Шарқда янада кўламлироқ уруш олдини олиши мумкин эди.