АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Марказий Осиёга ва Ҳиндистонга сафари расман бошланди. Давлат департаментининг билдиришича, 28 февралдан 3 мартгача Блинкен Остона, Тошкент ва Нью-Делида бўлади.
Блинкен 28 февраль куни Остонада ўтадиган С5+1 форматидаги Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари йиғинида иштирок этади. Йиғинда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларининг иштироки кутилмоқда. Мазкур учрашувда АҚШ билан минтақа давлатларининг иқтисодиёт, энергетика ва экология тармоқларидаги ҳамкорлиги муҳокама этилади.
Остонадаги учрашувдан сўнг Блинкеннинг Тошкентга сафари режалаштирилган. Блинкен давлат котиби сифатида илк бор Ўзбекистонга келади.
Шундан сўнг АҚШ давлат котиби 1 март куни Нью- Делида ўтадиган “Катта йигирматалик” давлатлари ташқи ишлар вазирлари йиғинида қатнашади.