БМТ Бош ассамблеяси Луганск ва Донецк республикалари, Запорожье ва Херсон вилоятларидаги референдумларни тан олмаслик тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
"Украинананинг ҳудудий яхлитлиги. БМТ низоми тамойилларини муҳофаза қилиш" деб номланган резолюция учун 143 та мамлакат овоз берган.
Овоз бериш натижаларига кўра, 103 та давлат Россия аннексиясига асос бўлган сохта референдумларни тан олмаслик қарорини ёқлаган. Россия, Беларусь, Сурия, Шимолий Корея ва Никарагуа каби беш давлат бунга қарши чиққан. Ичида Ўзбекистон ҳам бўлган 35 та давлат эса овоз беришдан тийилган – бу ҳолат ҳам Россияни зимдан дастаклаш каби баҳоланмоқда.